Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

“Пахтакор”га бугунги ўйинда фақат ғалаба керак

Баҳо:
+ | -

17-18 февраль кунлари футбол бўйича Осиё Элит чемпионлар лигаси умумий босқичининг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур турда “Пахтакор” – “Ас-Садд”, “Аш-Шорта” – “Ал-Айн”, “Персеполис” – “Ан-Наср”, “Ал-Аҳли” – “Ал-Гарафа”, “Ар-Райян” – “Истиқлол”, “Ал-Ҳилол” – “Ал-Васл” клублари ўзаро рақобатлашади.

8-турнинг биз учун аҳамиятли ўйини, албатта, “Пахтакор” – “Ас-Садд” учрашувидир. Шунингдек, “Персеполис” – “Ан-Наср” ва “Ар-Райян” – “Истиқлол” клублари ўртасидаги баҳслар натижаси ҳам жамоамизнинг кейинги тақдирида муҳим аҳамият касб этади.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, 7-тур якунидан сўнг “Пахтакор” 4 очко билан 10-ўринга жойлашган бўлса, “Истиқлол” ва “Персеполис” жамоалари 6 тадан очко жамғарган ҳолда 8-9-ўринларда бормоқда. Шу сабабли, пойтахтимиз клуби 8-турда “Ас-Садд”ни енга олса, шу қаторда “Персеполис” ва “Истиқлол” клублари мағлубиятга учраса, “шерлар“ саккизинчи ўриндан жой олиши ҳамда навбатдаги босқичга ўтиши мумкин.

Шу ўринда, “Пахтакор” – “Ас-Садд” жамоалари баҳсига оид айрим фактларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик. Ушбу жамоалар 2011 ва 2019 йилларда ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичида ўзаро ўйин ўтказган. Доҳада мезбонлар ҳар икки ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, Тошкентдаги баҳслар 1:1 ва 2:2 ҳисобида якунланган. Умид қиламизки, бугун маҳаллий вақт билан соат 19:00 да ўтадиган баҳсда жамоамиз мухлисларимиз узоқ кутган муҳим ғалабани қўлга киритади.

Маълумот ўрнида: Осиё Элит чемпионлар лигасининг 7-тур якунига кўра “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Аҳли” клублари очколарини 19 тага етказиб олган ҳолда голлар нисбатига кўра, 1- ва 2- поғонадан жой олган.

Шунингдек, “Ан-Наср” жамоаси 16 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Ас-Садд” 12, “Ал-Васл” 11, “Ар-Райян” 8, “Ал-Гарафа” 7, “Истиқлол” 6 очко жамғариб, кучли 8 таликка якун ясаб берди. Гарчи “Персеполис”да ҳам 6 очко бўлса-да, голлар нисбатига кўра ушбу жамоа 9-ўринда қолди. “Пахтакор” 4 очко билан 10-ўринга тушиб кетган бўлса, “Аш-Шорта” 3, “Ал-Айн” эса 2 очко билан қуйи ўринларда қолди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, умумий босқич якунига бир тур қолган бўлса-да, “Ал Ҳилол”, “Ал-Аҳли”, “Ан-Наср”, “Ас-Садд” ва “Ал-Васл” клублари муддатидан аввал 1/16 босқичига йўл олди.

Киритилди: 11:36, 17.02.2025.
Ўқилди: 1295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.