Кириш Регистрация
31/03 00:00 Бетис 2-1 Севилья
31/03 21:30 Верона 0-0 Парма
31/03 23:45 Лацио - Торино
01/04 00:00 Сельта - Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон - Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал - Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест - Ман. Юнайтед
02/04 23:45 Брайтон - Астон Вилла
02/04 23:45 Саутгемптон - Кристал Пэлас
02/04 23:45 Манчестер Сити - Лестер
02/04 23:45 Ньюкасл - Брентфорд
02/04 23:45 Борнмут - Ипсвич
03/04 00:00 Ливерпуль - Эвертон

Хоккей. Ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Хоккей бўйича Ўзбекистоннинг 18 ёшгача бўлган терма жамоаси 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача U18 жаҳон чемпионатининг IIIB дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказадилар. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.

Бунга қадар Ўзбекистон хоккей мактаблари тарбияланувчиларидан ташкил топган U18 ёшлар терма жамоаси Осиё ва Океания Кубогида икки марта ғолиб бўлиб, ҳеч бир ўйинда мағлубиятга учрамаган. Турнир 2023 йил март ойида Улан-Баторда (Мўғулистон) ва 2024 йил апрель ойида Тошкент ҳамда Самарқандда (Ўзбекистон) бўлиб ўтган.

Жаҳон чемпионатидаги дебют турнирида Ўзбекистон ёшлари Жанубий Африка Республикаси, Люксембург, Туркманистон, Босния ва Герцеговина ҳамда Таиланд ёш жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Турнир тақвими:

28 февраль, 14:30 — Ўзбекистон -  Жанубий Африка Республикаси
1 март, 14:30 — Люксембург - Ўзбекистон
3 март, 14:30 — Туркманистон - Ўзбекистон
4 март, 11:00 — Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина
6 март, 18:00 — Таиланд - Ўзбекистон

Халқаро Хоккей Федерацияси (IIHF) турнирнинг сўнгги учрашуви сифатида Таиланд ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги баҳсни белгилаган, бу эса айнан шу икки жамоа мусобақанинг асосий фаворитлари сифатида кўрилаётганини англатади.

Жанубий Африка жамоаси аутсайдер сифатида кўрилмоқда, Люксембург эса ўтган йилги турнирни ўтказиб юборган. Қолган уч рақиб эса жиддий рақобатчи бўлиши мумкин.

Биз ёшларимизга ишонамиз ва умид қиламизки, Чехияда мавсумни ўтказган Жасурбек Рустамхонов ва Салоҳиддин Азимов иштирокида кучайган жамоамиз жаҳон чемпионатида муносиб дебют қилади ҳамда ғалаба ва юқори дивизионга чиқиш учун курашади!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:45, 17.02.2025.
Ўқилди: 1145 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz