Манбага кўра, "Севилья" "Реал"нинг испаниялик ҳимоячиси Лукас Васкес хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Андалусияликлар футболчини ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аввалроқ Васкесга Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клуби қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Умуман олганда, испаниялик мадридликлар сафида 380 та ўйин ўтказган. Уларда у 38 та гол урди ва 71 та голли узатмани амалга оширди.













