"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола УEФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйини олдидан "Реал"нинг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Реал Мадрид"нинг заиф томони нимада? Мукаммал жамоалар йўқ. Рақибнинг заиф жойини топишнинг ҳар доим йўллари бор.
"Ман Сити"нинг ҳам Мадрид клубидан кучлироқ ва аксинча кучсиз томонлари бор. Бўлажак учрашувда ўз кучимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз", - деди испаниялик мутахассис.













