Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич КХДРдан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" кеча янги мавсумга тайёргарлик давомида КХДР терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биз Анталиядаги йиғин доирасида энг яхши жамоага қарши ўйнадик. Рақиб шаклланган ва мураккаб тактикага эга эканлиги кўриниб турибди. Биз ҳам бу ўйинга яхши тайёргарлик олиб борган эдик. Яна бир жиҳатни инобатга олиш керак, Шимолий Кореяликлар бу ерда анчадан бери ўқув йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

- Рақибга қарши қандай тактик ишланмаларни мақсад қилган эдингиз?

- Бугун рақибларга қарши тактик ишланмаларни кўриб чиққан эдик, улар бизга қарши янада ҳужумкорлик билан тўп тепди. Футболчилар эса жисмонан жуда бақувватлиги аниқ эди. Режага кўра, биз футболчиларимизнинг жисмонан қанча вақтга чидамлилигини кўриб олишни мақсад қилган эдик. Тўғри бизда кўплаб голга тортадиган вазиятлар бўлди лекин рақиб жамоа ўйин давомида тўпга эгалик қилди ва бизнинг биргина хатойимиз эвазига дарвозамизни ишғол этди. Назорат учрашувлари орқали янги мавсумга тайёргарликни давом эттираяпмиз, бугунги ўйин орқали айрим камчиликларимизни кўриб, билиб олдик. Уларни бартараф этишда давом этамиз. Яна қайтараман бугун йиғин давомидаги энг жиддий рақиб билан куч синашдик ва бу баҳсдан ўзимиз учун муҳим хулосаларни чиқариб олдик.

Киритилди: 13:09, 19.02.2025.
Ўқилди: 817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.