Франциялик афсонавий ҳужумчи Тьерри Анри Мадриднинг "Реал" клуби Чемпионлар лигаси плей-офф жавоб ўйинида "Манчестер Сити"ни мағлуб этгани ҳақида гапирди. Унда "қаймоқранглилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Бу Анчелотти жамоаси учун жуда осон эди. Бу мавсумдан кўриниб турибдики, рақиб даражаси ошиши билан "Манчестер Сити"да муаммолар пайдо бўлади. Аммо "шаҳарликлар" кетма-кет бир неча йил жуда яхши ўйнашди, шунинг учун уларни битта омадсиз мавсум учун кечириш мумкин," - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради Daily Mail.













