"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери "Ливерпуль" билан ўйин натижаси (2:2) ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, бу ҳар икки жамоа учун ҳам адолатли натижа. Уларда ҳам, бизда ҳам имкониятлар бор эди. Биз иккита гол урдик, аммо улар ҳужумда жуда хавфли эди. Хурсанд бўлиш мумкин, аммо биз барибир кейинги сафар ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритишга умид қиламиз," - дея Эмерининг сўзларини келтиради BBC Sport.













