Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

«Челси» Йоветич ва Джекога қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби янги бош мураббийи Жозе Моуриньо клубга келганидан кейин қўйган биринчи талабларидан бири ҳужум чизиғини кучайтириш бўлмоқда. Шу мақсадда жамоа «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эдин Джеко ва «Фиорентина» вакили Стефан Йоветичга қизиқиш билдирган.

«The Telegraph» нашрининг хабар беришича, Моуриньо бу ерга келганиданоқ раҳбариятга «Сити»да мунтазам асосий таркибда тушмаётган Эдин Джекони сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқишларини сўраган. Унинг фикрича, Джеко Фернандо Торресга яхши шерик бўла олади.

«Daily Express»нинг хабар беришича эса, Моуриньонинг диққат марказида асосий номзод сифатида «Фиорентина» ҳужумчиси Стефан Йоветич турибди. Унинг трансфер баҳоси тахминан 29 миллион еврога баҳоланган. Жамоа Радамель Фалькаони қўлдан чиқаргач, яна бир ҳужумчи Эдинсон Каванини сотиб олишга уриниб кўрган. Бироқ ҳозирда трансфер нархи 63 миллион евро дейилган «Наполи» ҳужумчисини сотиб олишга «Манчестер Сити» асосий даъвогар саналмоқда.

Йоветични эса Лондоннинг «Арсенал» ва Туриннинг «Ювентус» клублари ҳам сотиб олишни мақсад қилишган.

Манба: www.tribalfootball.com
Киритилди: 04:07, 04.06.2013.
Ўқилди: 3091 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.