"Ньюкасл" ўзининг расмий сайти орқали ҳимоячи билан шартномани узайтирганини маълум қилди. Эмиль Крафт 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади. 30 ёшли шведнинг аввалги шартномаси яқин ёзгача мўлжалланган эди.
Жорий мавсумда Крафт "Ньюкасл" сафида бор-йўғи тўққизта ўйинда майдонга тушди. Крафт яқинда сафга қайтди ва "қарғалар"нинг учта ўйинида майдонга тушди.













