"Палмейрас" февраль ойи охиригача Витор Рокени ўз сафига қўшиб олмоқчи.
ESPN Brasil хабарига кўра, "Палмейрас" 28 февраль куни Бразилияда трансфер ойнаси ёпилгунга қадар футболчини ўз сафига қўшиб олишдан умидини узмаяпти. Бироқ, клубдагилар келишув осон бўлмаслигини тушунишади.
"Барселона" ҳужумчиси ёзда мавсум охиригача ижара асосида "Бетис"га ўтганди. Унинг шартномаси 2031 йилнинг июнигача мўлжалланган ва "Барса" футболчини фақат доимий равишда қўйиб юборишга тайёр. Каталонияликлар тахминан 25 млн евролик таклифларни кўриб чиқади.
"Палмейрас" "Барса"нинг молиявий талабларини қондирган тақдирда ҳам, барибир, "Бетис"ни Рокенинг ижарасини тўхтатишга кўндиришга тўғри келади. Ҳозирча клуб ҳужумчини бу ой текинга қўйиб юборишадими ёки молиявий компенсация олишадими, аниқ маълум қилгани йўқ.
19 ёшли Роке "Бетис" сафида 31 та ўйинда 7 та гол урган. Севилья клубида Рокенинг ижара муддатини яна бир мавсумга узайтириш ёки ёзда уни доимий сотиб олиш имконияти бор.













