Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Раньери: "Шомуродов гол урмаганидан хафа бўлдим"

Баҳо:
+ | -

"Рома" бош мураббийи Клаудио Раньери "Порту"га қарши ўйиндан сўнг (3:2) ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"У гол урмаганидан хафа бўлдим. Чунки Шомуродов майдонда жуда кўп ҳаракат қилади. У меҳнат қилишдан тўхтамайдиган футболчи. Мен уни яхши кўраман.

У ҳар доим ҳаммага ёрдам беришга тайёр. Элдор нафақат қаттиқ меҳнат қилади, балки унинг техникаси ва майдонни кўриш қобилияти ҳам юқори". — деди 73 ёшли италиялик мутахассис.

Шомуродов кеча асосий таркибда майдонга тушди ва Пауло Дибаланинг 1-голига ассистентлик қилди.

Киритилди: 11:35, 21.02.2025.
Ўқилди: 4579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.