Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Суперлига 1-тури вақтлари аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

7 март куни Суперлиганинг янги мавсуми старт олади. Беллашувлар Sport TV ҳамда Futbol TV каналлари орқали телетрансляция қилинади.

Лига ҳозирга қадар дастлабки икки тур саналарига аниқлик киритган бўлиб, март ойидаги ФИФА кунларидан кейинги расмий учрашувлар санаси Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланганидан сўнг эълон қилинишини маълум қилинганди.

"Пахтакор" халқаро майдондаги юришини давом эттириши аниқ бўлгач, унинг 2-турдан ўрин олган ОКМК клубига қарши беллашуви 16 март куни ўтказиладиган бўлди. Қайд этиш керак, Тошкент клуби ОФК Элит Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида 4 март куни Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилади. Жавоб учрашуви 11 март куни Риёд шаҳрида ўтказилади.

Лига режасига кўра, "Пахтакор" 7 март куни "Машъал"га қарши учрашув билан Суперлига илк турини бошлаши лозим эди. Бироқ "Ас-Садд" билан ўйин якунига етгач, клуб "Ал Ҳилол"га қарши ўйинлар режасини ишлаб чиқди ва унга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Лигага мурожаат қилиб, Суперлига дастлабки турини бошқа санага қолдиришни сўради. Лига ўтган йилнинг октябрь ойида ишлаб чиқилган тақвим режада бунинг эҳтимолини инобатга олган бўлиб, апрель ойининг дастлабки саналарини захира куни сифатида белгилаганди. Шундан келиб чиқиб, "Пахтакор" клубининг сўрови қаноатлантирилди.

Шу тариқа Суперлига янги мавсуми 7 март куни ОКМК — "Бухоро" ўйини билан старт оладиган бўлди. 8-9 март кунлари бўлиб ўтадиган "Қизилқум" — "Сурхон" ҳамда "Хоразм" — "Шўртан" учрашувлари нейтрал майдонда ўтиши ва бунда ҳар тўрт жамоа футболчиларининг сафарда бўлиши инобатга олиниб, ўйин вақтлари белгиланди. Лига вақт белгилашда барча учрашувлар жонли телетрансляция қилиниши масаласини ҳам инобатга олди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:38, 21.02.2025.
Ўқилди: 1934 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2750]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2620]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2364]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1955]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1776]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1765]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1742]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1690]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1359]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик