Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЎФА «Нефтчи»га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ «Нефтчи» Владимир Ежуров, Манучеҳр Сафаров, Зоир Жўрабоев, Арабули Бачана, Томислав Мрчела кабилардан қолиб келаётган қарздорликни бартараф қилиб, ФИФА томонидан қўйилган тақиқларни олиб ташлашга эришганди.

Кейинроқ ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита тўпланган маълумотлар асосида «Нефтчи»га янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишини чеклади. Ўтган вақт давомида клуб Ўзбекистон футболчилар уюшмаси даъволари бўйича иш олиб борди ҳамда бу борада айрим футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Шунингдек, бир қатор футболчилардан қолиб келаётган қарздорлик қисман бартараф этилди ва улар билан ёзма келишувга эришди. Қўшимчасига «Нефтчи» Фарғона вилоят футбол мактаби билан ҳамкорлик шартномаси доирасидаги мажбуриятларини 2025 йилги мавсум давомида бартараф этиш бўйича ЎФА билан келишувга эришди.

Шундан келиб чиқиб, ЎФА тегишли қўмитаси клуб мурожаатини атрофлича ўрганиб чиқиб, янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишга нисбатан қўйилган тақиқни шартли равишда бекор қилди. Эндиликда клуб ЎФА ҳамда ЎФУ билан келишувларга мувофиқ ўз мажбуриятини белгиланган муддатларда амалга ошириши талаб этилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:39, 21.02.2025.
Ўқилди: 937 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.