"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо жамоасига "Лас-Пальмас"ни мағлуб этишга ёрдам берди (2:0).
Испаниялик футболчи захирадан майдонга тушди ва гол урди. У ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Мен тўлиқ тайёрман, ажойиб формадаман ва яна майдонга тушиш имкониятини интиқлик билан кутяпман. Ҳар бир ўйинга бор кучимни бераман", - деди Ольмо.













