Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Куртуа: "Бельгия терма жамоасида ўйнашни соғиндим"

Баҳо:
+ | -

Тибо Куртуа Бельгия терма жамоасида ўйнашни соғинишини айтди.

"Реал Мадрид"да ҳамма мени ҳурмат қилади - президентдан тортиб фаррошгача. Мен ҳамма билан гаплашаман ва "хайрли тонг" дейман. Мен "Олтин тўп" совриндорлари, супер юлдузлар билан бир жамоада ўйнаганман – сиз улардан ҳурмат ҳис қиласиз, улар сизни тинглашади, сизнинг фикрингизни ҳисобга олишади.

Терма жамоада, қолаверса, Бельгия матбуотида ҳам муносабат бутунлай бошқача эди – ҳаммаси бир жойга тўғри келди ва қайсидир пайт мени ақлдан оздирди. Орадан бир ярим йил ўтиб, жароҳат олиб, жамоадан ташқарида қолганимдан сўнг, Бельгия терма жамоасида ўйнашни ва катта турнирларда ўйнашни жуда соғиндим, деб айта оламан.

- Бу 2034 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишингиз мумкинлигини англатадими?

- Унда Буффон каби ўйнашим керак бўлади. Мен ҳозир 33 ёшдаман, ўшанда эса 42 ёшда бўламан" - деди Куртуа Рио Фердинандга берган интервьюсида кулиб.

Киритилди: 16:25, 23.02.2025.
Ўқилди: 546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9078]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3817]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3651]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2386]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2093]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1717]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1629]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1550]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1525]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик