"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Коул Палмер - топ-футболчи, у шу тоифага киради. У ҳар доим ўйинларда ғалаба қозонишга, энг яхши бўлишга ҳаракат қилишни истайди," - дея Маресканинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Жорий мавсумда 22 ёшли Палмер барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди ва олтита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













