Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Иордания мамлакатида бўлиб турибди. Чунки қизларимиз у ерда учта ўйин ўтказиб қайтишади. Осиё чемпионати-2014 учун саралаш баҳсларида қатнашадиган футболчиларимиз эртага дастлабки учрашувни ўтказишади. Умуман олганда тақвим қуйидагича кўриниш олган.
5 июнь. Қувайт – Ўзбекистон
7 июнь. Ливан – Ўзбекистон
9 июнь. Иордания – Ўзбекистон
Демак, гуруҳда тўртта жамоа қатнашмоқда ва барча ўйинлар натижасига кўра энг яхши кўрсаткичга эга битта жамоа келаси йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланма олади. Терма жамоа бош мураббийи саралаш ўйинларига 21 нафар футболчини олиб кетди. Улар орасида “Шўртан-Леди”дан ҳам икки нафар вакил бор. Қуйида умумий делегацияни таништириб ўтамиз.
ДАРВОЗАБОНЛАР
Қаҳҳорова Ольга (1985 й.т. “Севинч”)
Абдирасулова Матлуба (1993 й.т. “Севинч”)
Раҳматуллаева Ҳурматой (1995 й.т. “Андижанка”)
ҲИМОЯЧИЛАР
Усмонова Камола (1984 й.т. “Севинч”)
Рўзиева Садоқат (1984 й.т. “Севинч”)
Тошметова Луиза (1988 й.т. “Севинч”)
Юсупова Маҳлиё (1994 й.т. “Севинч”)
Жамолова Шаҳзода (1993 й.т. “Севинч”)
ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Ҳамдамова Саида (1993 й.т. “Севинч”)
Рисқиева Камола (1992 й.т. “Севинч”)
Моисеева Мария (1986 й.т. “Севинч”)
Туропова Маҳфуза (1989 й.т. “Жетису”)
Эрматова Азиза (1988 й.т. “Севинч”)
Зарбиева Танзиля (1991 й.т. “Севинч”)
Ҳақбердиева Гулсара (1995 й.т. “Шўртан-Леди”)
Назарова Зумрад (1992 й.т. “Севинч”)
ҲУЖУМЧИЛАР
Жўраева Зебо (1985 й.т. “Севинч”)
Сарикова Маҳлиё (1990 й.т. “Алмати”)
Турдибоева Феруза (1995 й.т. “Севинч”)
Баҳромова Фазилат (1993 й.т. “Шўртан-Леди”)
Норова Азиза (1995 й.т. “Ёшлик”)
МУРАББИЙЛАР ШТАБИ
Владислав Хан – бош мураббий
Гўзал Мухутдинова – катта мураббий
Олег Қаҳҳоров – дарвозабонлар мураббийи
Муаззам Мелиева – шифокор
Юлдуз Кулиева – массажчи
Алишер Файзиев – маъмур
Руслан Давлатов – менежер
Х.ХОЛИҚОВ тайёрлади.