Айни пайтда "Реал Мадрид" Испания чемпионати доирасида "Жирона"га қарши ўз майдонида ўйин ўтказмоқда.
Дастлабки дақиқалардан ҳимоячи Давид Алаба майдонга тушди - австриялик футболчи асосий таркибдан жой олди. Алаба сўнгги бор "Реал" сафида 2023 йил 17 декабрда "Вильярреал"га қарши ўйинда майдонга тушган. Ўшанда, 434 кун олдин, австриялик футболчи тиззасидан жиддий жароҳат олган эди.
Алабанинг тикланиши учун бир йилдан кўпроқ вақт керак бўлди.













