Антони "Бетис" сафида яна бир самарали ҳаракатни амалга оширди.
"Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган 24 ёшли бразилиялик қанот вингери Ла Лига 25-тури доирасидаги "Хетафе"га (1:0, биринчи бўлим) қарши ўйинда Искога голли узатма берди.
Бу вингернинг Севилья клуби сафидаги олтинчи ўйини бўлиб, у "гол+пас" тизимида 5 (3+2) очко тўплади.













