Кириш Регистрация

«Реал» ёзда янги марказий ҳимоячиларни сотиб олмайди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферлар даврида янги марказий ҳимоячиларни харид қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, испан клуби бу позицияда ёш тарбияланувчиларига ишонч билдирмоқда. Академия таркибидан чиққан футболчилар бу мавсумда ўзини яхши томондан кўрсатишга улгуришган.

Шу билан бирга, якуний қарор Давид Алабанинг жароҳатдан қандай тикланиши ва Эдер Милитаонинг икки марта тиззасига жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг қайта формага киришига боғлиқ бўлади.

Киритилди: 22:00, 24.02.2025.
Ўқилди: 1946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.