Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Хонда Японияни жаҳон чемпионатига олиб чиқди!

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати саралашининг Япония ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуринг натижа қайд этилди ва Япония терма жамоаси биринчи бўлиб мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўйинни Австралия терма жамоаси жуда фаоллик билан бошлади. Асосий эътибор қанотларга қаратилди. Ҳар икки қанотда ҳаракат қилган вингерлар тўпни юқорилатиб жарима майдончасига етказиб берилди. Бўйи унча баланд бўлмаса ҳамжуда юқори сакрай оладиган Тимоти Кэхилл бир нечта ҳолатларда яккакурашларда бўйдор ҳимоячилардан устун келди, лекин унга омад етишмади. Тўғрироғи жисмоний имкониятлар ўз сўзини айтди. Сакраган билан тўпга эгалик қилиш учу унда куч етишмади. Бирор марта Тим қулай вазиятда тўпни қабул қила олгани йўқ. Қарши ҳужумларнинг бирида Австралия терма жамоаси ҳужумчиси дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди, лекин бу вазиятда Эйжи Кавашима жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Биринчи таймнинг иккинчи ярмига келиб майдон эгалари ҳам фаоллашишди. Самурайларнинг ҳужумлари Кейсуки Хонданинг ҳаракатлари эвазига аксарият ҳолларда марказдан ривожланди. Лекин Японияни дуринг натижа тўла қаноатлантириши учун улар унчалик ҳужумга зўр беришмади. Шундай қилиб, биринчи таймда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни Япония терма жамоаси футболчилар фаоллик билан бошлашди. Айниқса Юто Наготомонинг чап қаноти жуда фаол бўлди. Вазиятлардан бирида унинг етказиб берган тўпини Марк Шварцер қайтарди, тўпга биринчи бўлиб етиб келган Хонда хавфли ҳаракат қилиб вазиятни йўққа чиқарди. Яна бир чап қанотдан уюштирилган ҳужумдан кейин «Саитама»даги мухлислар ларзага келишди. Шинжи Кагава ўткир бурчак остида турган бўлишига қарамай дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтага тегиб майдонни тарк этди. Бундн ташқари Нагатомода ҳам жуда яхши имконият бўлган эди. «Интер» ҳимоячиси дарвозабон билан қанотдан дуелга чиқди ва яна Шварцер қаҳрамон. Ва ниҳоят 82 дақиқага келиб Том Оар Австралия терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Чап қанотда жуда фаол ҳаракат қилаётган Том Оар тўпни жарима майдончасига етказиб бераётган эди, тўп эса дарвоза тўрига қараб йўл олди ва Кавашима ҳеч нарса қила олмади. Унинг уринишлари наф қилмай Австралия ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига яқин Мак Маккей тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам пенальти белгилади. Кейсуки Хонда тўпни шерикларига етказиб бераётганида австралиялик футболчи қоидани бузган эди. Ўзи ишлаган пенальтини Хонданинг ўзи голга айлантирди ва Японияни жаҳон чемпионатига олиб чиқди.

ЖЧ-2014. 4-БОСҚИЧ
"В" ГУРУҲИ, 8-ТУР
ЯПОНИЯ - АВСТРАЛИЯ 1:1
Голлар: Хонда (90-пен) — Оар (82)
Япония: Кавасима, Нагатомо, Йошида, Конно, Учида (Майк Ҳэвенар, 84), Эндо, Хасебе, Кагава, Хонда, Оказаки (Киётаке, 87), Маеда (Юзо Курихара,)
Австралия: Шварцер, Уилькшир, Неил, Огненовски, МакКей, Круз, Миллиган, Бришиано, Оар, Холман (Дарио Видошич, 72), Кэхилл

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:33, 04.06.2013.
Ўқилди: 5707 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.