Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

А серия. «Рома» «Монца»ни мағлуб этди, Шомуродовдан гол ва ассист (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

«Рома» Римдаги «Олимпико» стадионида А Сериясининг 26-тур доирасида жорий мавсумнинг аутсайдерларидан бири – «Монца»ни қабул қилди. Учрашувга неаполлик ҳакам Фабио Мареска бошчилик қилди. Уй жамоаси ишончли ғалабага эришди – 4:0.  

«Рома»нинг асосий таркибидан майдонга тушган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 10-дақиқада Алексис Салемакерсга голли узатма берди. 32-дақиқада эса унинг ўзи рақиб дарвозасини ишғол қилди. 73-дақиқада испаниялик Анхелиньо ҳисобни йирик кўринишга келтирди, 88-дақиқада эса ярим ҳимоячи Бриан Кристанте якуний натижани белгилади. Шомуродов мазкур ўйинда 70-дақиқада захирага олинди.

Ушбу ғалаба «Рома»га мавсумдаги очколар сонини 40га етказиш имконини берди. 26-тур якунларига кўра, римликлар турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. «Монца» эса 14 очко билан охирги ўринда қолмоқда.

Италия. А Серия. 26-тур
Рома – Монца – 4:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – Салемакерс, 10; 2:0 – Шомуродов, 32; 3:0 – Анхелиньо, 73; 4:0 – Кристанте, 88.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:18, 25.02.2025.
Ўқилди: 4974 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик