Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Мессидан дастхат олган ҳакам 6 ойга ишдан четлатилди

Баҳо:
+ | -1

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Мессидан дастхат олган ҳакам Марко Антонио Ортис Наву 6 ойга ишдан четлатилди, дея хабар бермоқда ESPN.

КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги 1-даврасидан ўрин олган "Интер Майами" - "Канзас Сити" (1:0) учрашувидан сўнг ҳакам аргентиналик футболчининг олдига келиб, соғлиғида муаммоси бор қариндоши учун имзо сўради.

Шундан сўнг, КОНКАКАФ Навани ташкилот турнирларидаги ишидан четлатишга қарор қилди. Шу билан бирга, унга Мексика чемпионати ўйинларини бошқаришга рухсат берилган. Қайд этилишича, қоидабузарлик такрорланса, ҳакам дисквалификация қилинади.

36 ёшли мексикалик Нава фаолияти давомида 381 та ўйинда ҳакамлик қилган.

Киритилди: 08:23, 25.02.2025.
Ўқилди: 1564 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.