"Барселона" 2025 йилда ютқазмаяпти.
Бугун Ханс-Дитер Флик жамоаси Испания Кубоги ярим финал дастлабки баҳсида "Атлетико" билан дуранг ўйнади (4:4).
Каталония клуби йил бошидан бери бирорта ҳам мағлубиятга учрамади - 2025 йилда "блауграна" турли мусобақаларда 11 та ўйинда ғалаба қозонди ва уч марта дуранг ўйнади.
2 март куни "Барса" Испания чемпионатида "Реал Сосьедад"га қарши майдонга тушади.














