Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Доннарумманинг агенти дарвозабоннинг «ПСЖ»даги келажаги ҳақида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумманинг агенти Энцо Райола италиялик посбоннинг парижликлар сафидаги фаолиятига доир миш-мишлар фонида изоҳ берди.  

Доннарумманинг «ПСЖ» билан шартномаси 2026 йил июнига қадар амал қилади. ОАВ маълумотларига кўра, келаси ёзда уни «Интер» сотиб олишга ҳаракат қилади. Шунингдек, шартнома тугаганидан сўнг у эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиши эҳтимоли ҳам бор.  

«Доннарумма – «ПСЖ» ва миллий жамоа дарвозабони бўлиб, бир неча клублар унга қизиқиш билдирмоқда, бу эса мутлақо табиий. Унинг шартномасини узайтириш бўйича музокаралар ўтган ёзда бошланган ва биз бу йўналишда хотиржам иш олиб бормоқдамиз. УЕФА қоидаларига мувофиқ, клуб молиявий ўзгаришлар киритиб, бюджетни ўзгартирди. Биз «ПСЖ»нинг янги шартнома бошқарув сиёсатига риоя қиляпмиз ва узайтириш имконини кўриб чиқмоқдамиз, аммо ҳозирча ҳеч қандай шошилинч ҳолат йўқ», – деб Райоланинг сўзларини Foot Mercato келтирди.  

«Интер» ёки бошқа клублар билан ҳеч қандай алоқа бўлмаган. Агар футболчи трансфер бозорига қўйилса, унинг учун қизиқиш билдирадиган жамоаларни топиш қийин бўлмайди. Агар келгуси ойларда қандайдир ўзгаришлар рўй берса, биз вазиятни қайта баҳолаймиз», – дея қўшимча қилди Райола.

Жорий мавсумда Доннарумма «ПСЖ» сафида 27 та ўйинда майдонга тушган.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:16, 27.02.2025.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.