"Наполи" ғалабасиз сериясини 5 ўйинга етказди.
Антонио Конте жамоаси А Сериянинг 27-турида "Интер" (1:1) билан дуранг ўйнади.
Партенопеяликлар охирги марта 25 январь куни ғалаба қозонган эди. Шундан буён "Рома" (1:1), "Удинезе" (1:1), "Лацио" (2:2) ва "Интер" билан дуранг ўйнаб, "Комо"га имкониятни бой бериб қўйди (1:2).
"Наполи" кейинги турда "Фиорентина"ни қабул қилади.













