"Брайтон" ярим ҳимоячиси, яқин вақтгача "Интер Майами"да тўп тепган Диего Гомес Лионель Месси ҳақида гапирди.
21 ёшли парагвайлик бу йил бошида "денгиз отлари" сафига ўтганди.
Трансфер 13 миллион еврога тушди.
"Месси ривожланиш жараёнида менга катта ёрдам берди. Мен барча даврларнинг энг яхши футболчисидан кўп нарсани ўргандим.
У ҳар доим маслаҳат берарди ва бу ноёб тажрибага эга эди. Мен у билан ҳар куни ишлашдан имкон қадар кўпроқ фойда олишга ҳаракат қилдим.
Лео мени қўрқмаслик учун доимо олдинга ўйнашга ундади", - дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради Inter Miami News Hub.













