Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Рамоснинг замонавий футболдаги севимли ўйинчилари ким?

Баҳо:
+ | -1

"Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Мексиканинг "Монтеррей" жамоасида ўйнаётган Серхио Рамос ҳозирги энг севимли футболчиларини номлади. 38 ёшли испаниялик футболчи “қаймоқранглилар”нинг икки вакилини танлади.

"Ҳозирги энг севимли футболчиларим? "Мбаппе ва Винисиус", - деди Рамос Madrid Xtra билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос 2005 йилдан 2021 йилгача "Реал"да ўйнаган. Шу йилнинг февраль ойида фахрий футболчи "Монтеррей" клуби билан декабрь ойи охиригача шартнома имзолаб, Мексикага кўчиб ўтди. Футболчи янги жамоасида аллақачон битта ўйин ўтказди ва сардорлик боғичини таққан ҳолда майдонга тушди.

Киритилди: 02:44, 03.03.2025.
Ўқилди: 1998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.