Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Элдор Шомуродовнинг “Комо”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган баҳсда “Рома” ўз майдонида “Комо”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рим клуби киритган тўпларига Салемакерс ва Довбик муаллифлик қилган бўлса, Да Куня “Комо”нинг ягона голини ўз номига ёздириб қўйди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва бир бўлим майдонда ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда Шомуродов ўрнига Довбик учрашувни давом эттирди.



Sofascore портали 45 дақиқа ўйнаган ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 6.5 баллга лойиқ кўрди. “Рома”нинг ўйиндаги илк голи муаллифи Алексис Салемакерс ҳамда Элдорнинг ўрнига заҳирадан майдонга тушиб, ғалаба голини киритган Артём Довбик 7.2 балл олди. Эътиборли томони, 74-дақиқада Зеки Челикнинг ўрнига захирадан майдонга тушиб, 2 дақиқа ичида Довбикнинг голига ҳаммуаллифлик қилган Девайн Ренч Sofascore талқини бўйича учрашувни энг яхши футболчиси дея топилди — 7.7 балл.

“Комо” сафида ягона гол муаллифи Да Куня жамоасининг ўйиндаги энг яхши футболчиси номини қўлга киритди — 7.6 балл. Унинг голига ҳаммуаллифлик қилган Максимо Перроне эса 7.2 баллга лойиқ кўрилди.

Мазкур ғалабадан кейин “Рома” ҳисобидаги очколар сони 43 тага етди ва турнир жадвалида 8-ўринни банд этиб турибди. “Комо” эса 28 очко билан 13-поғонада қоладиган бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:26, 03.03.2025.
Ўқилди: 3530 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.