Кириш Регистрация

«Ҳумо» хоккей клуби серияда «Горняк»ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди!

Баҳо:
+ | -

2 март куни "Ҳумо Арена"да хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати плей-офф чорак финал сериясининг бешинчи ўйини бўлиб ўтди.

Унда вакилларимиз 5:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритиб, турнирдаги тўртинчи ғалабани қўлга киритишди ва ярим финалга йўл олишди. Учрашув кўплаб голлар, куч ишлатиш усуллари ва ҳиссий тўқнашувларга бой бўлди, буларнинг барчаси томошабинларнинг ушбу спорт турини жуда яхши кўришига сабаб бўлди.

Маълумот ўрнида. "Ҳумо" 18 ва 20 февраль кунлари Тошкентда ўтказилган 2 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 24 ва 26 февраль кунлари бўлиб ўтган сафарда ўйинда бир ғалаба ва бир дуранг қайд этганди.

Энди «Ҳумо» ярим финал сериясида Уст-Каменогорскнинг «Торпедо» жамоаси билан куч синашади. Дастлабки икки ўйин 14 ва 16 март кунлари рақиб майдонида, жавоб ўйинлари эса 20 ва 22 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

"Торпедо" мунтазам чемпионатда 2-ўринни эгаллаган бўлса, "Ҳумо" 3-ўринни банд этганди. Аммо ҳар икки жамоа бир хил  58 очко тўплади. Мунтазам чемпионатда бу жамоалар ўзаро 4 марта тўқнаш келишган. Унда қозоғистонликлар 3 марта ғалаба қозонишган бўлса, бир ўйинда тошкентликлар устун келишган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:40, 03.03.2025.
Ўқилди: 1313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик