Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Суперлига клублари регламентнинг 11.7-банди бўйича огоҳлантирилади

Баҳо:
+ | -

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 11.7-банди қуйидагича баён қилинган:

Мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг лицензиялар клубнинг ваколатли вакилига унинг имзоси билан тасдиқланган шахсий масъулияти остида қуйидаги шартларда тақдим этилади:

• регламентнинг 10.18-бандид қайд этилган технология билан ишлаш ҳуқуқини берувчи лицензия мавсум якунига қадар сотиб олинганлигини исботловчи ҳужжат Лигага топширилганда;

• видеотаҳлиллар асосида футболчининг расмий учрашувлардаги статистик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берувчи марказлаштирилган компания билан тузилган шартнома Лигага топширилганда. Мазкур ҳужжатларсиз клуб 2002 йил ва ундан катта ёшдаги футболчи лицензиясига эга чиқа олмайди.

Лига мазкур бандни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5887-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш мақсадида регламентга киритган бўлиб, у босқичма-босқич қатъийлаштириб келинди. Хусусан, ўтган мавсум мазкур банд ижросини амалга оширишда қатор клублар Лигага ёлғон маълумот тақдим этгани маълум бўлди ва уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Жорий мавсумда ҳам шундай ҳолат кузатилмаслиги учун регламентга юқоридаги кўринишда ўзгартириш киритилаётгани ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ Суперлига клубларига маълум қилинди. Лига мутахассислари ўтган уч ой давомида мазкур масала ва музокараларда клубларга амалий ёрдам кўрсатди. Шунга қарамай, айрим клублар ҳозирга қадар тегишли лицензияларни Лига рўйхатидан ўтказгани йўқ.

Шундан келиб чиқиб, Суперлига илк турида бирор клуб майдонга фақатгина 2003 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар билан чиқиб келса, Лига мазкур жамоага катта ёшли футболчилар лицензиясини тақдим этмаган бўлади. Умид қиламизки, футбол мухлислари бу каби ҳолатларни тўғри қабул қилади ва ўз жамоаси раҳбариятидан профессионалликни талаб қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:30, 03.03.2025.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.