Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

"Пахтакор" устози "Ал-Ҳилол" таслим этилганидан сўнг нималар деди?

Баҳо:
+2 | -
Бўлим: ОСИЁ

"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра "Ал-Ҳилол"га қарши кечган Элит Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган илк ўйиндаги ғалабадан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.

"Биз учун қийин ўйин бўлишини кутгандик. Шундай бўлди ҳам. Рақибимиз катта маҳоратга эга жамоа. Ҳимоя ва ҳужумда хатосиз ҳаракат қилишимиз кераклигини айтгандим. Биз шундай ўйин намойиш этишимиз лозим. Бир жамоага айлана олдик. Дастлабки 30 дақиқада ажойиб футбол кўрсатдик. Энди бизни жавоб баҳси кутиб турибди. Унга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Бизда ҳам яхши даражадаги футболчилар бор ва жамоа савияли. Ўйинимизда ўсишимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Кўп вазият яратяпмиз, лекин дарвозага кўпроқ зарба беришимиз лозим. Умумий даражада ўсиб боришимиз керак. Бугун биз жамоа сифатида рақибга кўп имконият бермадик. Стадиондаги муҳит фантастик даражада бўлди.

Мен қўл остимдаги энг яхши таркибни майдонга тушираман. Майдонга тушганлар олқишга муносиб. Футболчиларга ишонаман ва улар ўзларини кўрсатишлари керак. Бугун Бўриев ажойиб ўйин кўрсатди. Риаскос жуда яхши ўйнади, аммо иккинчи бўлимда кўрсатмаларни бажаришда қийналди. Шу сабабли уни Сергеевга алмаштирдим.

Жисмонан ҳали тўлиқ яхши ҳолатда эмасмиз, чунки энди 3-ўйинда майдонга тушдик. Ҳозир жамоада нималарга эгалигимизни тушуниб боряпмиз, ғояларни амалга оширишга киришдик. Секинлик билан ўзгаришларни амалга ошириб борамиз. Ўзбекистон иқтидорли ўйинчиларга бой. Шундай футболчиларга юқори даражага чиқишига ёрдам беришни истайман", - деди Морейра.

Киритилди: 02:03, 05.03.2025.
Ўқилди: 5147 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик