Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчиси Паскаль Гросс ЕЧЛ 1/8 финалида "Лилл"га қарши биринчи ўйин натижалари ҳақида гапирди.
"Тенг ўйин бўлди. Биринчи бўлимда биз яхшироқ эдик, иккинчи бўлимда улар яхшироқ эди. Биз ҳал қилувчи паллада иккинчи голни урмадик - кейин жазоландик.
Энди жавоб ўйинини 0:0 ҳисоби билан бошлаймиз. Ўйлайманки, бизда ҳали муваффақиятга эришиш учун барча имкониятлар бор", деди Гросс ўйиндан кейин.













