Кириш Регистрация

Комил Фаҳад: «Ўзбекистон халқаро миқёсда ҳам кучли жамоа ҳисобланади»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичининг кеча бўлиб ўтган дастлабки баҳсида Кувайтни 18:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кувайтликлар бош мураббийи Комил Фаҳад KUNA ахборот агентлигига берган интервьюсида мағлубият сабабларини халқаро тажрибанинг етишмаслиги билан изоҳлади.

"Ушбу ўйин терма жамоа учун илк халқаро ўйин бўлди. Шунинг учун футболчиларимизга тажриба етишмади. Халқаро даражада тан олинган жамоалар билан ўйин терма жамоага тажриба тўплаш имконини беради. Ўзбекистон терма жамоаси нафақат Осиёда, балки халқаро миқёсда ҳам кучли жамоа ҳисобланади. Ўзбекистон миллий чемпионатида 18та жамоа фаолият олиб боради. Иордания ва Ливанга қарши ўйинларда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", дейди Комил Фаҳад.

Таъкидлаш лозим, ўйиндан олдин ҳам Кувайт терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Ўзбекистон ҳақида деярли шундай фикрни билдирганди.

Манба: www.kuna.net.kw
Киритилди: 09:35, 06.06.2013.
Ўқилди: 6693 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.