Лондоннинг “Челси” клуби Конференциялар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида “Копенгаген”ни қабул қилиб, ғалаба қозонди (2:1).
Учрашувнинг 46-дақиқасида ярим ҳимоячи Рис Жеймс ҳисобни очди. Футболчи ўйин ҳақида гапирди.
"Тўғри йўналишдаги муҳим қадам бўлди.
Стадиондаги муҳит ажойиб эди, бу ерда ўйнаш осон эмас. Мақсадимиз ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолиш эди, бироқ якунда муваффақиятга эриша олмадик, аммо ғалаба бизники бўлди.
Гол уриш ва жамоага ёрдам бериш ҳар доим ёқимли. Олдинда муҳим жавоб учрашуви борлигини биламиз.
Биз олдинга боришни ва турнирда ғалаба қозонишни истаймиз", деди "Челси" сардори Жеймс.













