Кириш Регистрация
08/04 00:00 Лестер 0-3 Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес 1-1 Осасуна
08/04 20:00 КХДР 3-0 Тожикистон
08/04 22:15 Уммон 3-2 Эрон
08/04 23:59 Арсенал 3-0 Реал Мадрид
08/04 23:59 Бавария 1-2 Интер
09/04 22:15 Саудия Арабистони - Ўзбекистон
09/04 22:15 Таиланд - Хитой
09/04 23:59 Барселона - Боруссия Д
09/04 23:59 ПСЖ - Астон Вилла
10/04 20:00 Япония - Австралия
10/04 22:15 Вьетнам - БАА
10/04 22:15 Афғонистон - Индонезия
10/04 22:15 Жанубий Корея - Яман

Британия ҳукумати Абрамовични судга бермоқчи

Баҳо:
+ | -2

Британия ҳукумати россиялик миллиардер Роман Абрамович устидан судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Мақсад – Абрамович томонидан “Челси” клубининг сотилишидан тушган маблағни Украинага ёрдам сифатида йўналтириш. Ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, Абрамович билан пулни қандай сарфлаш бўйича келишувга эриша олмагач, уни судга бермоқчи.

Якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ, аммо Британия ҳукумати пулга эга бўлишни шунчалик исташмоқдаки, бунинг учун у дунёдаги энг бой одамлардан бири билан очиқ судда курашишга тайёр. Дональд Трамп АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдам ҳамда разведка маълумотлари алмашинувини тўхтатишга қарор қилганидан кейин Британия вазирлари Украинага пул оқимини сақлаб қолиш йўлларини қидирмоқда.

Ҳукумат “Челси” футбол клубини сотишдан тушган маблағ Украинага гуманитар ёрдам сифатида имкон қадар тезроқ етиб боришини таъминлаш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Пул Буюк Британиядаги банк ҳисобварағида музлатиб қўйилган, айни пайтда маблағни бошқариш ва тақсимлаш учун янги мустақил жамғарма ташкил этилган, деди Британия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

58 ёшли Роман Абрамович 2022 йил май ойида “Челси” клубини махсус лицензия асосида сотган эди. У Британия санкциялари остида бўлгани учун ушбу маблағ музлатиб қўйилган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:51, 07.03.2025.
Ўқилди: 1115 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz