Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Февзи Давлетов: «Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди»

Баҳо:
+ | -

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Ўйин ҳақида
— Биринчидан, барчани янги мавсумнинг бошланиши билан табриклайман. Афсуски, ўтган мавсумдаги каби, биз яна мағлубият билан бошладик. Хатоларимиз бўлди, шу жумладан, ўз дарвозамизга гол ўтказишга сабаб бўлганлари ҳам. Бу эса жамоанинг шошилишига олиб келди. Биз имкониятлар яратдик, пенальти ҳам бўлди, лекин гол ура олмадик.

Иккинчи бўлимда биз ўйин тактикасига ўзгартиришлар киритдик, лекин бизга керакли натижага эришиш учун бироз етишмади. Энди хатоларимизни ўрганиб, ушбу ўйинни чуқур таҳлил қиламиз

— Сизнингча, дарвозабон Даврон Мергановнинг ўйини қандай бўлди? Унинг ҳаракатлари ҳақида қандай фикрдасиз?
— Ҳозирча у жамоамизнинг асосий дарвозабони. Мураббийлар штаби қарори билан уни ушбу ўйинга тайёрладик. У майдонда бор кучи билан ҳаракат қилди. Биз бутун ўйинни ёзувдан тўлиқ кўриб чиқамиз ва бутун жамоанинг ўйинини таҳлил қиламиз

— «Қизилқум» ҳимояда жуда зич ўйнади ва ҳужумкор футболчиларимизга бўш ҳудуд қолдирмади. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?
— Аниқки, «Қизилқум» бизни ўрганиб чиққан. Рақиб бизга чизиқлар орасида бўш ҳудуд қолдирмади. Ўйлашимча, ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди. Аммо яна бир муҳим лаҳза – бу пенальти эди. Агар уни урганимизда, ўйин бошқача кечарди ва биз мувозанатни тиклашга муваффақ бўлардик. Иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, лекин бизда тўпни ҳимоядан ҳужумга олиб ўтишда муаммолар бўлди.

— Иккинчи бўлимда майдонга тушган ҳужумчи Абдуғафур Ҳайдаров ўйинга жуда тез мослашди. У аслида асосий таркиб футболчиси эмасми?
— Биз иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришга қарор қилдик. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, Абдураҳмонов кичик жароҳат олди. Ҳайдаров ҳаракат қилди, лекин дарҳол ўйинга кира олмади. Унга ўйиннинг охирги дақиқаларида бироз куч етишмади.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 22:57, 08.03.2025.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.