Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм - Жайхун
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Рўзиқул Бердиев: «Мавсумни ғалаба билан бошлаш жуда ҳам ёқимли»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва спорт журналистлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Рўзиқул Саъдуллаевич кириш қисмини қуйидаги гаплар билан бошлади:

— Аввало табриклар учун ҳаммага раҳмат! Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Айрим вазиятларни айтмаганда, рақиб футболчиларига дарвозамиз томон ҳужум қилишларига имкон бермадик. "Сўғдиёна" жамоаси тўп билан ўйнашни яхши кўради, шу боис уларни яхши ўрганиб чиқиб, футболчиларини тўпсиз қолдиришга ҳаракат қилдик. Бизда ҳам ҳужумда голдан аввал ва кейин кўпгина хавфли вазиятлар бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик. Агар шу ҳужумларни голга айлантирганимизда янаям ишончли ғалабага эришган бўлардик. Аммо мавсум бошланишида ғалабага эришиб, 3 очко олиш бу жудаям яхши.

— Рўзиқул Саъдуллаевич, янги келган футболчилар ҳақида фикрингизни билсак.
— Биласизми, аслида жамоамизга келиб қўшилган футболчиларни ҳаммасини янги келиб қўшилган деб бўлмайди. Чунки Черан, Эшмуродов, Нуруллоев ва Норчаев аввал ҳам жамоамизда тўп тепишган, уларнинг имкониятларини яхши биламиз. Ҳебай ва Воробейни эса мавсум давомида кузатамиз. Жамоамизга уларнинг фойдаси тегади деган умиддамиз.

— Насруллаевнинг жароҳати ҳақида нима дея оласиз?
— Насруллаевда ўзи ўйиндан аввал ҳам кичик жароҳат бор эди, бироқ у жамоага ёрдам беришни истади ва майдонга тушди. Аммо ўша тўқнашувда у жароҳатини янгилаб олди ва захирага олинди. Тикланиб олиши учун бироз вақт керак бўлади. У бизнинг жудаям муҳим ўйинчимиз эди, жароҳатидан кейин бироз режаларимиз ўзгариб кетди ва Бозоровнинг ўйинида ҳам бироз пасайиш бўлди.

— Жамоага легионер дарвозабон таклиф қилинишидан мақсад нима?
— Бизда аслида дарвозабон таклиф қилиш режаси йўқ эди. Аммо Умид Эргашевнинг кутилмаганда жамоадан кетиш истагини билганимиздан кейин шунга мажбур бўлдик.

— Бобур Абдухолиқовнинг бошқа клубга ўтиб кетиши бизни ажаблантирди. Унинг қолиши ҳақида маълумотлар чиқиб турганда у тўсатдан бошқа жамоага ўтиб кетди. Аслида авваллари Черан ва Бобур тандеми кўпгина ҳолларда ўзини оқлаганди.

— Бобур Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритди. Балки энди Озарбойжон чемпионлигини ҳам қўлга киритмоқчи бўлгандирда (кулади). У ҳам бошқа жамоа билан шартнома қилгач, биз жамоамизга Ҳусайнни таклиф қилдик. Ўйлайманки, ҳозирги ҳужумчиларимиз ҳам рақиб ҳимоячиларига етарлича хавф туғдира олишади. Бобурга эса омад тилайман!

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:04, 10.03.2025.
Ўқилди: 1088 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz