"Реал"нинг 26 ёшли дарвозабони Андрей Лунин "Райо Вальекано"га қарши ўйинда танаффус вақтида тажрибалироқ жамоадошларига баланд овозда бақирган.
Defensa Central хабарига кўра, Лунин танаффус олдидан гол ўтказиб юборганидан кейин ғазабланган. У кийиниш хонасига югуриб кирди ва жамоадошларига шикоятларини айта бошлади.
Хусусан, "Реал Мадрид" афсонаси Лука Модрич унинг йўлидан чиққан. Лунин 39 ёшли футболчи рақибининг зарбасига тўсқинлик қилмагани учун унга бақирган.













