Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Рустам Турдимуродов дастлабки ўйиндаги таассуротлар, бўлажак баҳс ва нега 7-рақамни танлагани хусусида

Баҳо:
+ | -

«Андижон» «Мавсум-2025»ни сафарда «Қўқон-1912»га қарши ўйин бошлаганидан ва унда кучлар тенг келганидан хабарингиз бор.

«Бургутлар»нинг бу йилги чемпионатда дастлабки голи муаллифи Рустам Турдимуродов бўлди.

Ҳужумчи биринчи учрашувдан кейин клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Рустамжон, чемпионатнинг дастлабки ўйини борасида нима дея оласиз?
— Ўйин кутганимиздек ўтди. 1-тур бўлгани учун ҳаммада ҳаяжон бўлди. Қолаверса, водий дербиси. Мавсумни яхши бошладик, деб ўйлайман.

— «Андижон»нинг 2025 йилдаги илк голи муаллифи бўлдингиз ва тарихдан жой олдингиз. Буни кутганмидингиз?
— Тўғриси, хаёлимда фақат гол уриш ва ғалаба қозониш эди. «Андижон»нинг мавсумдаги илк голи, тарихда қолиш хаёлимга ҳам келмаган эди. Бор эътиборим ғалаба ва унга ҳиссамни қўшиш эди.

— Голингизга қандай таъриф берасиз?
— Худога шукр, мавсумни гол билан бошладим. Бундан ташқари, жамоага ва ўзимга ишонч ортиши учун керакли гол эди.

— Ғалаба учун нима етишмади?
— Бизда ғалаба учун деярли барчаси бор эди. Ҳужумларни якунлашда бироз шошдик, деб ўйлайман.

— Ўйин дурангга мос бўлди, деб ўйлайсизми?
— Менимча, жанговар дурангга мос.

— Кейинги турда «Насаф»ни қабул қиламиз. Андижонда очилиш ўйини. Нима кутяпсиз?
— Ҳар доимгидек мухлисларимиз стадионни «ёндириб» беришини ва уйимизда 3 очко олишимизни кутяпман.

— Бу йил 7-рақамни танладингиз. Бу нима билан боғлиқ?
— Роналдо 18 ёшида 7-рақамда ўйнаган ва масъулиятни ҳис қилган. Ўтган мавсумданда кўпроқ масъулиятлироқ бўлиш учун танладим.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 10:16, 11.03.2025.
Ўқилди: 1145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.