Гави Рафиньяни "Олтин тўп"га даъвогар деб атади.
"Барселона" вингери Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Бенфика"га (3:1) қарши жавоб ўйинида дубль қайд этди. Рафинья турнир тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда, бразилиялик футболчи ҳисобида 11 та гол бор.
"Албатта, Рафинья "Олтин тўп" учун номзод, лекин асосийси, у шу руҳда давом этиши керак. Олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор ва умид қиламанки, у имкон қадар кўпроқ титулларни қўлга киритади," - деди "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави.













