Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Педру Морейра: «Ўйин суръатига дош бера олмадик»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра "Ал-Ҳилол"га қарши ўтказилган жавоб ўйинидан кейинги матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

"Стадионда муҳит ажойиб бўлди. Рақиб даражаси юқори эканини билардик, бугун улар жуда яхши ўйнашди. Биз тўпни кўп йўқотдик. Биз ўз даражамизни яхшилаш учун ишлашимиз керак. Иккинчи голни қарши ҳужумдан ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ҳужумда фаолроқ бўлдик. Ўйиннинг биринчи қисмида буни уддалай олмадик. Тан олиш керак, рақиб ғалаба ва натижага муносиб футбол кўрсатди. Биз шундай юқори даражадаги беллашувларга тайёр бўлишимиз лозим.

"Ҳилол"нинг кучли тарафларини билардик, қанотдан жуда фаол олдинга ўтишади. Марказдан қанот ҳимоячиларини ҳужумга бошлашади. Ўйин суръатига дош бера олмадик. Биз янги жамоа қуриш босқичидамиз, таркибимизда ўтган йилга нисбатан ўзгаришлар катта. Тошкентда ишонч билан ҳаракат қилгандик.

Баҳс бошида кўп хатолар қилдик. Рақиб футболчиларини футболчиларимиз билан бирга-бир қолишга кўп қўйиб бердик. Лекин ўйинда уюшқоқ ўйнадик деб ўйлайман, фақат кераксиз хатолар кўпайиб кетди. Рақиб сафида юқори савияли футболчилар кўп ва улар маҳорат кўрсатишди. Таркибимизда Кайо Сезар бўлса, биз ҳам жуда яхши футбол ўйнашимиз мумкин.

Биз бу ўйинлардан хулоса чиқарамиз, ўзимизга тегишли фойдали жиҳатларга эга бўламиз. Лекин Суперлигада бошқача футбол ўйнаймиз. Стадионда бизни ажойиб тарзда қўллаб турган мухлисларга катта ташаккур. Улар камчилик бўлишса-да, жуда фаол қувватлаб туришди. Уларни чемпионатдаги учрашувларда ҳам кутиб қоламиз.

Ушбу босқичгача етиб келишимизни кичик натижа деб аташ мумкин. Шу раундда бўлишга ҳақли эдик. Тўрт учрашувдан кейиноқ жуда юқори савияда ўйнаш иложсиз", — деди Морейра.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 11:52, 12.03.2025.
Ўқилди: 1772 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик