Войцех Шесни майдонга тушган ўйинларда "Барселона" мағлуб бўлмаяпти.
34 ёшли польшалик дарвозабон каталонияликлар сафида 15 та ўйинда майдонга тушди. Унда "кўк-анорранглилар" 13 бор ғалаба қозонди ва 2 бор дуранг ўйнади.
Каталонияликлар навбатдаги ўйинини Ла Лигада "Атлетико"га қарши меҳмонда ўтказади.













