Қозоғистонда трансфер ойнаси очилиши муносабати билан маҳаллий Vesti.kz интернет нашри чемпионатнинг энг қиммат футболчилари рўйҳатини эълон қилди. Улар орасида терма жамомиз аъзолари ҳам бор.
Рейтингга кўра, Қозоғистон чемпионатидаги энг қиммат футболчи "Астана" клуби аъзоси бразилиялик Зелао бўлиб, унинг нархи transfermarket.de версияси бўйича 1300000 евро. Иккинчи ўринни эса, "Актобе" хужумчиси ўзбекистонлик Александр Гейнрих ва "Тараз" вакили португалиялик Мануэль Куртолар эгаллашган. Уларнинг трансфер қиймати 800000 евро деб баҳоланмоқда.
Шунингдек, Гейнрих жамоадошлари Темур Кападзе (500000 евро) ва Марат Бикмаевлар (300000 евро) ҳам рўйҳатдан жой олишган. Аммо чемпионатнинг сўнгги йиллардаги тўпурари Улуғбек Бақоев ушбу рейтингда қайд этилмаган.