Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрига қараб йўл олган.
Федерация расмий твиттерининг ёзишича, Миржалол Қосимов шогирдлари Хоххот шаҳридаги йиғинини бугун тугатиб, Пекин орқали Сеулга отланади.
Шунингдек, делегация таркибида бўлган Санжар Ризаев "футболчиларимиз нонуштадан олдин тикланиш мақсадида бассейнга боришгани, кейин эса жисмоний машқларга ўтишгани"ни маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 9-турнинг Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашуви 11 июнь куни Сеулдаги "Жаҳон кубоги" стадионида, маҳаллий вақт билан соат 20:00, Тошкент вақти билан эса 16:00да бошланади.