Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Элдор Шомуродов “Атлетик”ка қарши баҳсни асосий таркибда бошлайдими?

Баҳо:
+ | -

Европа Лигаси 1/8 финал босқичи доирасидан ўрин олган “Атлетик” ва “Рома” ўртасидаги жавоб учрашуви бугун, 13 март куни бўлиб ўтади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда римликлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келган. “Рома”нинг ғалаба голига Элдор Шомуродов муаллифлик қилган.

Бир нечта нуфузли сайтлар Клаудио Раньери ҳали ҳам асосий марказий ҳужумчи борасидаги якуний қарорни қабул қилмагани борасида фикр билдирмоқда. Элдор Шомуродов ва Артём Довбик ўртасидаги танлов фақатгина якуний машғулотдан сўнг ҳал бўлиши ва бу жараёнда мураббий футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиши айтилмоқда.

Corriere dello Sport нашрига кўра, ҳозирда Шомуродов украиналик ҳужумчига нисбатан бир оз устунликка эга. “Эмполи”га қарши ўйинда бир неча имкониятни бой берганига қарамай, ўзбекистонлик футболчи яхши спорт формаси ва ҳаракатчанлиги билан бошқалардан ажралиб турибди.

Шунингдек, Шомуродовнинг тезкорлиги ва ҳимояга ёрдам бера олиш қобилияти “Рома” учун муҳим омил бўлиши мумкин. Жамоа ҳужум ва ҳимоя ўртасида мувозанатни сақлаб, учрашув натижасини ўз фойдасига ҳал қила олиши тахмин қилинмоқда.

Бошқа ОАВлар эса Довбик тажрибали ва жисмоний жиҳатдан кучлироқ эканлигини айтмоқда. Ўтган мавсум Ла Лига тўпурарига айланган украиналик футболчи “Сан Мамес” стадионидаги муҳитни яхши билади. Шу боис бугунги баҳсда Артём асосий таркибдан жой олиши кераклиги ҳақида хабар бермоқда.

Бир нечта нуфузли футбол сайтлари ушбу учрашувда Клаудио Раньери қайси футболчини дастлабки дақиқалардан майдонга тушириши мумкинлигини тахмин қилган.

Масалан, WhoScored нашри ушбу учрашувда “Рома” қуйидаги таркиб ва схемада ўйнаши мумкин, дея ҳисобламоқда:



Lenta.ru нашрининг тахминича, Довбик “Атлетик”га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушади.

Goal.com нашри берган эҳтимолий таркибда Шомуродовнинг бугун ўйинни захирадан бошлаши кўрсатилмоқда.

Soccer365 нашри ҳам “Атлетик” - “Рома” учрашувида Артём Довбик асосий таркибда, Шомуродов эса захирадан ўйинни бошлашини тахмин қилмоқда.

Маълумот учун, “Атлетик” - “Рома” учрашуви 13 март, сешанба куни Бильбаодаги “Сан Мамес” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:45ъда бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:36, 13.03.2025.
Ўқилди: 2304 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.