Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Раньери: "Тоза қизил карточка"

Баҳо:
+ | -

"Рома" бош мураббийи Клаудио Раньери жамоа Европа Лигасини тарк этганидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Римликлар 1/8 финал жавоб баҳсида Бильбаонинг "Атлетик" клубига имкониятни бой бериб қўйди - 1:3 (икки ўйин натижасига кўра 2:3). Ўйиннинг 11-дақиқасидаёқ тўғридан-тўғри қизил карточка олган ҳимоячи Матс Хуммельс қайсидир маънода мағлубиятга сабабчи бўлди.

"Бу тоза четлатиш. Хуммельс аввалроқ тўпни чапга узатиши керак эди, бироқ бундай қилмади. Шундай бўлиб туради. У буюк чемпион, лекин бундай ҳолат ҳаммада бўлади. Ҳеч нарсага қарамай, жамоага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Йигитлар аҳиллик кўрсатиб, қийин вазиятда жон-жаҳдлари билан курашдилар. Албатта, бу ачинарли, чунки ўйин муваффақиятли ўтиши мумкинлигини ҳис қилдик, лекин мен ҳеч кимни айбламайман," - дея Раньерининг сўзларини келтиради «TMW».

Киритилди: 11:26, 14.03.2025.
Ўқилди: 1623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик