Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Суперлига. 1-турда икки клуб регламент талабларини бажармагани маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг илк туриданоқ ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган клублар мавжуд. Лига комиссарлари 2 та беллашув бўйича бир қатор қайдлар келтирган.

Жумладан, учрашувларнинг бирида мезбон клуб “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.14-бандига амал қилмаган. Яъни, тўп узатиб берувчи болалар 100 дақиқага яқин давом этадиган ўйинни ўтириб томоша қилиши учун стуллар тақдим этилмаган. Лига бу каби ҳолатни ёқламайди ва клубларни ўз ходимларига, айниқса, болаларга эътиборли бўлишга чақиради.

Шунингдек, республиканинг энг олди клубларидан бири илк тур учрашувини ташкил этишда қатор камчиликларга йўл қўйган. Клуб мавсум стартига умуман тайёр бўлмаган. Оқибатда, клуб бажариши лозим бўлган қатор масалалар Лига мутахассислари томонидан ҳал этилган:

— расмий учрашув учун Лига томонидан тақдим этилган тўплар олиб чиқилмаган;

— техник зонада талаб этилган бейжиксиз қатор шахслар ҳаракат қилган;

— U21 жамоаси иштирокидаги ўйинда дарвозага жуда эски тўр илинган бўлиб, унда футбол тўпи бемалол ўтиб кетиши мумкин бўлган тешиклар мавжуд бўлган, тўрдаги тешикни йўқотиш учун уни дарвозага қайта боғлашга тўғри келган ва учрашув белгиланган вақтдан кеч старт олган.

Лига учун бу каби ҳолатларни алоҳида очиқлаш оғир. Аммо клублар ўз ишини профессионал тарзда йўлга қўйиши Лига учун муҳим.

Маълумот учун, жорий мавсумнинг дастлабки икки турида Лига камчиликка йўл қўйган клублар номини очиқламайди, бироқ уларга нисбатан чора кўради. Суперлига 3-туридан бошлаб эса ўйин ташкил этишда йўл қўйилган ҳар қандай камчилик очиқланади. Афсуски, айрим ҳолатларда клублар тўлаётган жарима вазиятни ўзгартирмаяпти. Жаримага сабаб бўлган ҳолат ўрганилиб, шу вазифа учун масъул бўлган шахсларга нисбатан чора кўрилаётгани бўйича ҳам Лигада маълумотлар мавжуд эмас.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:33, 14.03.2025.
Ўқилди: 751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.