Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ван Дейк “ПСЖ” раҳбариятидан кечирим сўради

Баҳо:
+ | -

“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8  финал жавоб учрашувидан кейин “ПСЖ” раҳбарияти билан учрашиб, аввалги фикри учун узр сўради.

RMC Sportънинг хабарига кўра, нидерландиялик футболчи Париж клубининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш ва президент Носир Ал-Хелайфи билан суҳбатлашган.

Ван Дейк ўтган ҳафтада Парижда бўлиб ўтган биринчи учрашув пайтида Иброҳим Конатега қизил карточка кўрсатилмагани борасида тортишув юзага келганини эслатиб, ўзининг “Бро, бу Лига 1 эмас” деган сўзлари учун кечирим сўраган.

Бундан ташқари, ван Дейк “ПСЖ” жамоасини сўнгги уч йил ичида ўзи тўқнаш келган энг кучли рақиб деб атаган. Париж клуби раҳбарияти футболчининг бу ҳаракатини юқори баҳолаган.

Маълумот учун, Англияда кечган “Ливерпуль” - “ПСЖ” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳсида парижликлар пенальтилар сериясида 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди. Ушбу босқичда “ПСЖ”га Англиянинг бошқа бир жамоаси — “Астон Вилла” рақиблик қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:37, 14.03.2025.
Ўқилди: 1951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5391]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4118]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3440]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3168]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3063]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2964]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2554]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2394]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2368]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик