Польша терма жамоаси бош мураббийи Михал Пробеж "Барселона" дарвозабони Войцех Шеснини терма жамоага қайтаришга ҳаракат қилиб кўрди, дея хабар берди Mundo Deportivo.
Манбага кўра, 34 ёшли дарвозабон бу таклифни рад этди ва бор эътиборини "Барселона"га қаратганини айтди.
Шесни жорий мавсумда 15 та ўйинда ўз дарвозасидан 14 та гол ўтказиб юборди ва 8 та қуруқ ўйин ўтказди.













